“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг нархи яна арзонлаштирилди

12:42 05 Сентябр 2019 Жамият
277 0

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди. Энди “Otel Oʻzbekiston” МЧЖқўшма корхонаси акциялар пакетининг қиймати 80,12 фоизи 26,4 млн. долларни ташкил этмоқда. Бундан олдин мазкур нарх охирги марта июнда пасайтирилган эди. Ўшанда унинг бошланғич 33 млн. долларлик нархи 29,7 млн. долларгача туширилган эди.

Ушбу пакет февраль ойида савдога қўйилган эди. Бу борадаги қарор эса ўтган йил августида қабул қилинганди.

Харидор “Ўзбекистон” мажмуи ҳудудидаги ердан инфратузилма объектлари ва бино билан биргаликда 99 йилга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тўловнинг максимал муддати – уч йил. Харидор икки йил давомида 100 млрд. сўм инвестиция киритиш мажбуриятини олади. Бу маблағлар модернизация ва зарурат туғилса меҳмонхонани реконструкция қилишга йўналтирилади.

Унинг янги эгаси ўн йил давомида асосий фаолият тури(меҳмонхона хизматлари)ни, бинонинг фасад қисмини сақлаб қолиши, меҳмонхонани бошқариш учун энг яхши менежерларни жалб этиши шарт. Танловда иштирок этиш учун бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида закалад тўлаш лозим.

Бу галги савдолар 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Агентликнинг хабарига кўра, бир қатор ишбилармонлар уни сотиб олишга қизиқиш билдирган, шунингдек, бошқа хоҳловчилар ҳам савдога таклиф этилган.

Маълумот учун, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкент марказида 1974 йилда қад ростлаган.223 хонали ушбу тўрт юлдузли меҳмонхона пойтахтдаги энг машҳурларидан биридир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019