Ўзбекистон МДҲ Парламентлараро ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди

11:12 30 Ноябрь 2018 Сиёсат
446 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги мамлакатимиз парламенти делегацияси МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган ассамблеянинг 48-мажлисида иштирок этди.

Сенат Раиси мажлисда нутқ сўзлаб, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бундай самарали алоқа­ларни ривожлантиришга МДҲ Парламентлараро ассамблеяси яқиндан кўмак бериб келяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон сўнгги йилларда янги ички ҳамда ташқи сиёсатини муваффақиятли илгари сурмоқда. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда жамиятда парламент фаолиятининг ролини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти. Парламент дипломатияси, икки томонлама ва кўп томонлама парламентлараро ҳамкорлик ривожига жиддий эътибор қаратилаётгани бунинг тасди­ғидир.

Ўзбекистон парламенти аъзоларининг МДҲ Парламентлараро ассамблеяси фаолиятида тўлиқ иштирок этиши муносабатларимизда мутлақо янги саҳифа очади, парламент орқали кўп қиррали ҳамда самарали ҳамкорликни тобора кенгайтиради.

Мажлис доирасида Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди.

Ўзбекистон парламенти делегацияси аъзолари бугун бўлиб ўтадиган Уруш вақтида айрим портлатувчи ўқ-дориларни қўллашни тақиқлаш тўғрисидаги Санкт-Петербург декларациясининг 150 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда ҳам ­қатнашади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019