Ўзбекистон логистика самарадорлиги бўйича рейтингда нечанчи ўринда?

12:12 27 Июль 2018 Жамият
542 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Жаҳон банкининг LPI индекси — логистика самарадорлиги бўйича рейтингида 117-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон банки расмий сайтида эълон қилинган маълумотда қайд қилинган.

LPI индекси маҳсулотларни етказиб бериш осонлиги ва миллий ҳамда халқаро даражадаги савдо логистикасининг ҳолатини акс эттиради. У 6 омилга асосан тузиб чиқилади: божхона самарадорлиги, инфратузилма сифати, халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги, логистика қамрови, юкларни кузатиш ва етказиб бериш муддатига риоя этиш шулар жумласидан.

Рейтингдан жами 168 та мамлакат жой олган бўлиб, энг юқори ўринларини Германия, Нидерландия, Швеция, Бельгия, Сингапур, Буюк Британия, Япония, Австрия, Гонконг ва АҚШ мамлакатлари эгаллади.

Ўзбекистон 117-ўринда Арманистон (116) ва Замбия (118)нинг ўртасида жойлашган. Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг яхши кўрсаткич Қозоғистонга тегишли бўлди — 77-ўрин. Энг ёмони эса — Тожикистонда (147).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019