Ўзбекистон курсанти бугун Ватанга ММА камарини олиб келади

20:30 08 Апрель 2019 Спорт
519 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Олдин хабар берганимиздек, кеча, 7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Арча-бешик” спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этнотурнири бошланган эди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур нуфузли турнирда 84 кг вазнлилар ўртасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда Абдулазиз Утамуродов муҳофаза этишган.

Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан ўғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритган. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон спортчиси Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибдан қўли баланд келди. Финалга чиққан икки ҳамюртимиз ўзаро куч синаши керак эди. Аммо Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмида олинган тан жароҳати ҳамда мураббийларнинг жангни олиб боришига қаршилиги сабаб тўлиқ ғалаба Бекзод Нурматовга берилди.

Бекзод Нурматов профессионал фаолиятидаги навбатдаги мусобақада — аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этнотурнирининг камарини бугун, 8 апрель куни Ўзбекистонга олиб келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019