Ўзбекистон Кубогида ярим финалнинг икки  иштирокчиси маълум бўлди

09:38 19 Сентябр 2018 Дунё
763 0

18 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «Қўқон-1912» «Қизилқум»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

Чорак финал ўйинлари битта ўйиндан иборат бўлгани сабаб, «Пахтакор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Чорак финалнинг иккита ўйини бугун бўлиб ўтади. АГМК ўз уйида «Машъал»ни қабул қилса, «Бунёдкор» биринчи лига вакили «Андижон» меҳмони бўлади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Қўқон-1912 - Қизилқум - 2:0
Голлар: Суҳроб Бердиев (16, 77) 

Пахтакор - Локомотив - 4:0  
Голлар: Егор Кримец (21), Тиагол Безерра (53, 82), Игорь Сергеев (89)

19 сентябрь
АГМК - Машъал
Андижон - Бунёдкор


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019