Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида ўйнайдиган жамоалар номи маълум

12:52 24 Июль 2020 Спорт
329 0

Кеча Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги кубок баҳслари ПФЛ томонидан илк маротаба шундай кўринишда ўтказилмоқда. Яъни ушбу мусобақа турнир форматида тузилган бўлиб, 4 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борадилар. Доимгидек, баҳслар жами 3 та турдан иборат бўлиб, иккита жамоа икки марта ўз майдонида, бир марта эса меҳмонда ўйин ўтказишса, қолган икки жамоада тескари ҳолат - икки бор сафарда ўз учрашувларини ўтказиб олишади. Бу жараёнда ҳам шаффофлик таъминланган бўлиб, мусобақа форматида олдиндан кўрсатиб ўтилган. Гуруҳда юқори икки ўринни эгаллаган жамоа кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишади. Плей-офф баҳслари ҳам яна қуръа орқали аниқлаб олинади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, бу йилги кубок баҳслари форматига анчагина ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, авваллари ҳар бир клуб плей-оффдан кейинги босқичга кўтарилиб борар экан, бўлажак рақибларини нисбатан олдинроқ билиб олиш имкониятига ҳам эга бўлар эдилар. Яъни у ерда бир босқичли тизим юзага келган бўлиб, финалгача битталик қуръада ўйналар эди. Бунинг устига турнирда шу пайтгача уй-сафар формати амалда бўлиб, фаворит деб айтиладиган клублар деярли ўз тақдирларини олдиндан ижобий томонлама ҳал қилишлари қийин эмас эди. Эндиги тизимда эса плей-оффнинг ҳар бир босқичига алоҳида қуръа ташланиб, ким ким билан рақиб бўлиши номаълумлигича қолади. Гуруҳда биринчиликни қўлга киритган клуб чорак финални ўз майдонида ўтказади. Яъни битталик баҳслар финалгача давом этади ҳамда бу шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Мусобақа ғолиби ОЧЛга йўлланма қўлга киритишини ҳам ҳисобга олсак, бу ерда интрига янада ошмоқда ҳамда ҳар бир жамоада чемпион бўлиш учун мотивация охиригача сақланиб қолади деган умиддамиз.

Шундай қилиб, 4 гуруҳдаги жамоалар қуйидагича тақсимланди:

«А» гуруҳи

1. АГМК

2. «Андижон»

3. «Навбаҳор»

4. «Металлург»

«Б» гуруҳи

1. «Насаф»

2. «Сурхон»

3. «Қизилқум»

4. «Машъал»

«C» гуруҳи

1. «Бухоро»

2. «Шўртан»

3. «Локомотив»

4. «Сўғдиёна»

«Д» гуруҳи

1. «Қўқон-1912»

2. «Пахтакор»

3. «Бунёдкор»

4. «Оқ-тепа»

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги баҳсларида 14 та суперлига жамоалари ва иккита про-лигада саралашдан муваффақиятли ўтган клуб иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?