Ўзбекистон хорижий инвесторларни хусусий мактаблар очишга таклиф қилмоқда

18:12 30 Июль 2018 Жамият
196 0
Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Халқ таълими вазирлиги хорижлик инвесторларни Ўзбекистонда хусусий мактабларни очишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд қилинишича, хусусий мактабларда ахборот технологиялари, табиий фанлар ва хорижий тиллар каби йўналишлар бўйича янги ўқув услублари ва ўқув режаларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Халқ таълими вазирлиги хусусий мактаблар ташкил этишга сармоя киритишни енгиллаштириш, инвесторлар ҳимояси ва давлат кўмагини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойиҳаларини тайёрлайди.

“Хусусий мактаблар секторидаги улкан хилма-хиллик ва рақобат фарзандларимиз таълими учун тизимни ривожлантиришда ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз. Барча халқаро мактабларни болаларимиз учун юқори сифатли таълимни тақдим этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақириб қоламиз, — деди вазир Шерзод Шерматов.

Вазирлик хабарида ҳамкорлик масалаларида privatschools@xtv.uz электрон почтаси ёки (+99894) 640−95−39 телефони орқали мурожаат қилиш мумкинлиги қайд қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар