Ўзбекистон хоккей клуби Континенталь хоккей лигасида пайдо бўлиши мумкин

15:12 18 Март 2019 Спорт
369 0

Ўзбекистон хоккей клуби Континенталь хоккей лигаси(КХЛ)да пайдо бўлиши мумкин. Бу воқеа 2022 йилга Олимпиада ўйинларидан кейин содир бўлиши кутиляпти. Аввалига ўзбек жамоаси Олий хоккей лигасида(ОХЛ) дебют қилади. Бу ҳақда КХЛ вице-президенти Виталий Прохоров маълумотига асосланиб vesti.ru хабар берди.

“Ҳозирча Ўзбекистонда ОХЛ жамоасини тузиш режамизда бор, у келгуси мавсумдан лигага қўшилади, - деди Прохоров. – Клуб тажриба тўплаши керак, Пекин Олимпиадасидан кейин КХЛ иштирокчиси бўлиши мумкин”.

“Бизда ривожланиш стратегияси мавжуд, назарий жиҳатдан Ўрта Осиё дивизионида “Куньлунь”, “Барис”, корейс, япон ва хитой жамоалари, шунингдек, Узоқ Шарқ жамоалари ўйнаши мумкин”, - дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистон хоккей федерациясидан маълум қилинишича эса, жорий йилда мамлакатимиз Халқаро хоккей федерациясига(ХХФ) аъзо бўлади.

“Айни пайтда Ўзбекистон ХХФга кириш учун номзод ҳисобланади, лекин май ойидаёқ биз Халқаро хоккей федерацияси таркибига кирмоқчимиз”, - деди ЎХФ вице-президенти Б.Ғофуров.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019