Ўзбекистон Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинасини биринчилардан бўлиб, арзон нархда сотиб олади

11:04 22 Октябр 2020 Иқтисодиёт
459 0

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари кўнгиллиларда ўтказилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Маълумот учун, ушбу коронавирусга қарши рекомбинант вакцинаси Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?