Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборди (фото)

10:11 12 Февраль 2020 Жамият
1149 0

Бугун, 2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Ил-76МД, UK-76008 «08-оқ» самолёти Хитой Халқ Республикасига гуманитар ёрдам юклари билан Пекинга жўнаб кетди.

Махсус юклар таркибида янги турдаги коронавирус -- Covid-19 (2019-nCоv) тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур бўлган шахсий ҳимоя воситалари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 1000дан ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?