Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясининг расмий аъзосига айланди

17:26 20 Май 2019 Жамият
130 0

Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси(AFCI)га аъзо бўлди.

Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан очилган миллий павильонда ушбу ассоциация раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда AFCI президенти Жесс Коноплиа Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига аъзолик сертификатини топширди.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳияти ҳамда кинолокациялари жозибадорлиги тақдим қилинди. Бундан ташкари ассоциация билан истиқболли ҳамкорлик хам муҳокама қилинди.

AFCIʼга аъзо бўлиш билан Ўзбекистон миллий кинокомиссияси бутун дунёдаги кинокомиссиялар маълумотлари базасига киритилади, жаҳоннинг энг йирик продюсерлари ва кинокомпаниялари шу ассоциация орқали Ўзбекистонни суратга олиш учун манзил сифатида кашф қилади.

Ундан ташқари, маҳаллий киномутахассислар ўз тажрибаларини оширишлари учун хорижий конференция ва ўқув машғулотларига жалб қилинишади.

Маълумот учун, маъмурий қароргоҳи штаб квартираси АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI)га дунёдаги 300 дан ортиқ кинокомиссиялар аъзо бўлган. Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб AFCIʼга аъзо бўлган Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳаммуассислигида ташкил қилинган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019