Ўзбекистон халқаро ислом академиясида халқаро маҳорат дарслари бошланди

15:43 12 Сентябр 2019 Жамият
201 0

Бугун юртимизда барча таълим муассасаларида жаҳон тилларининг ўргатилиши кенг йўлга қўйилган. Бу, айниқса, сўнгги йилларда ривожланиб бормоқда. Аммо ҳар қандай тилни ўргатиш ва ўрганишда бир қанча қийинчиликлар учрайди. Айниқса, мураккаб тилларда. Араб тилини маълум маънода ана шундай мураккаб тиллар сирасига қўшсак адашмаймиз. Шу маънода, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) ва Granada Editions муассасаси билан ҳамкорликда “Араб тилини чет тили сифатида ўқитиш усулларини ривожлантириш” халқаро маҳорат дарслари бошланди.

Тадбирда таъкидланишича, ушбу маҳорат дарсларидан кўзланган мақсад юртимиздаги илғор араб тили ўқитувчиларини таълим соҳасидаги маҳоратларини ошириш ва ривожлантириш, араб тилини чет тили сифатида ўқитиш усулларини ривожлантиришда замонавий воситаларни қўллаш, араб бўлмаган талабаларга араб тилини ўргатиш, мутахассисларни таълим соҳасидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар билан таништиришдан иборат.

Ушбу маҳорат дарсларини Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти вакиллари ҳамда юртимизнинг энг тажрибали мутахассислари олиб бормоқда.

Маҳорат дарсларида юртимиздаги араб тилини ўқитиш соҳасида давлат ва нодавлат таълим муассасаларида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар ва мударрислар иштирок этмоқда.

Маҳорат дарслари 13 сентябргача давом этади.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019