Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев вафот этди

11:11 09 Июль 2018 Маданият
520 0

Хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев 8 июль куни, 85 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Манзуранинг ҳамкасб дугонаси Ирода  Дилрознинг Инстаграм’даги саҳифасига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев ўзбек миллий ранг тасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган. У бебаҳо дурдона асарлар муаллифи эди.

Муборак Йўлдошев сўнгги марта 2017 йилнинг 16 март куни И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида «Достонлар ҳимоячиси» деб номланган тасвирий санъат намуналари кўргазмасини ўтказган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар