Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди

11:05 26 Июнь 2018 Маданият
1386 0

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалди.

Актёр 1937 йилнинг 27 июлида Тошкентда таваллуд топган. 1963 йилда у А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тугатган.

1988 йил хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган, 1991 йил Халқ артисти унвонига эга бўлди. 1999 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланганди.

Шарипов кўплаб фильмларда роли орқали танилганди. Жумладан, “Суюнчи“ (1982), “Водиллик келин“ (1984), “Келинлар қўзғолони“ (1985), “Майсаранинг иши“ (1986) унинг энг машҳур кинолари қаторига киради. Актёр шунингдек, телевизион миниатюралар театридаги ижроси билан ҳам танилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар