Ўзбекистон келгуси йил МДҲга, 2022 йилда эса ШҲТга раислик қилади

14:36 06 Декабрь 2019 Сиёсат
73 0

Бугун Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, парламент вакиллари мамлакатимиз ташқи сиёсатида рўй бераётган туб ўзгаришлар, прагматик тенденциялар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришяпти. Фикрларни бериб боришда давом этамиз.

Илҳомжон Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:

— Илгари Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ҳамкорлиги чекланган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу тузилма ишида фаол иштирок этмоқда. 2020 йилда мамлакатимиз МДҲга раислик қилади, Тошкентда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

... Биз 2022 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилишни режалаштирмоқдамиз.

... Илгари хорижий экспертлар ташқи сиёсатимизни маятник билан солиштиришар эди. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий масалаларда фақат миллий манфаатларга таянади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019