Ўзбекистон йил бошидан буён қарийб 4 млрд. долларлик олтин сотди

17:04 21 Октябр 2019 Жамият
405 0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон олтин экспортини кескин оширганини маълум қилди.

Хусусан, йил бошидан буён мамлакатимиз 3,9 млрд. долларлик олтин сотди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,6 баробар кўпди.

Қўмита томонидан келтирилган маълумотларга кўра, охирги беш йилда олтин экспорти бир неча баробар кўпайган. Жумладан, мазкур кўрсаткичлар 2015 йилда 823,9 млн. доллар, 2016 йилда 738,2 млн. доллар, 2017 йилда 1,6 млрд. долларни ташкил этган.

Эксперт умумий таркибида олтин улуши 29 фоизга етган. Иккинчи ўриндан хизматлар(18,6 фоиз), учинчи ўриндан энергия етказиб берувчилар ва нефть маҳсулотлари(16,1 фоиз) жой олган.

Ўзбекистон ҳар йили 70-80 тоннагача олтин сотади. Масалан, 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда яна 70 тонна сотган бўлса, 2019 йилда бу миқдорни яна 80 тоннага кўтариш режалаштирилган.

Прогнозларга кўра, жорий йилда олтиннинг 1 троя унциясининг дунё бўйича ўртача нархи 1320 долларгача кўтарилади. Ўтган йил бу қиймат 1268 доллар, 2017 йилда 1258 доллар ва 2016 йилда 1248 доллар бўлган эди.

Маълумот учун, троя унцияси банклар ва заргарлар томонидан қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб, 31,1034768 граммга тенг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?