Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида пастлади

10:38 17 Сентябр 2018 Жамият
262 0
Иллюстратив фото

Ирландиянинг Ookla компанияси интернет тезлиги бўйича август ойи якунлари рейтингини (Speedtest Global Index) эълон қилди.

Маълумот учун, Speedtest.net интернет сервиси ва Ирландиянинг Ookla компанияси ҳар ойда мазкур рейтингни янгилаб боради. Унда мобиль интернет ва симли интернет тезлиги бўйича алоҳида рейтинг тузиб чиқилади.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 109-ўриндан жой олди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда айни вақтда ўртача мобиль интернет тезлиги 9,63 Мбит/с ни ташкилқ қилмоқда.

Симли интернет тезлиги бўйича эса Ўзбекистон икки поғона пастлади ва 116-ўринни эгаллади. Айни вақтда Ўзбекистон бу турдаги интернетнинг ўртача тезлиги 7,98 Мбит/с ни ташкил қилмоқда.

Мазкур йўналишда жами рейтингдан 123та давлат жой олган бўлиб, таққослаш учун Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон 65-ўринда (икки ўрин пастлаган, 21, 02 Мбит/с), Қирғизистон эса 6 ўрин юқорилаб, 89-поғонада (15,39 Мбит/с) қайд қилинган. Тожикистон эса сўнгги 123-поғонани (5,02 Мбит/с) банд этган бўлса, Туркманистон умуман бу рейтингга киритилмаган.

Симли интернет бўйича Маркази Осиё давлатлари ичида Қозоғистон 56 (28,07 Мбит/с), Қирғизистон эса 80-ўринда (17,84 Мбит/с) бормоқда.

Мобил интернет тезлиги рейтингида етакчи Норвегия (63,13 Мбит/с), кейинги поғоналардан Қатар (63 Мбит/с), Бирлашган Араб Амирликлари (56,6 Мбит/с) жой олди. Симли интернет бўйича Сингапур (189,38 Мбит/с), Исландия (147,13 Мбит/с), Гонгконг (139,58 Мбит/с) кучли учликни ташкил қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?