Ўзбекистон илк маротаба “Магнифест-2019” халқаро фестивалида иштирок этди

14:47 09 Сентябр 2019 Жамият
68 0

Яқинда Германиянинг Брауншвейг шаҳрида “Магнифест-2019“ халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳам илк бор тарғиб этилди.

Тарғибот ишлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан фаол ватандошлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Магнифест“ халқаро фестивали деярли бир аср давомида ўтказилиб келинаётган, мусиқий ва гастрономик намойишлар билан танилган йирик халқ сайлларидан биридир. Мазкур фестивалга ҳар йили Германия ва унга қўшни Европа мамлакатларидан 150 мингдан зиёд аҳоли ташриф буюради. Жорий йилги “Магнифест“ халқаро фестивалида Ўзбекистон илк маротаба иштирок этди. Фестиваль 3 кун давом этиб, унда “Суғдиёна“ ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри ҳам қатнашди. Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасида юртдошларимиз томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашиб, катта қизиқиш уйғотди. “Магнифест“ фестивали Ўзбекистонни хорижда танитиш, жумладан мамлакат туризмини тарғиб этишда муҳим ўрин тутади. “Ўзбекистон ушбу фестивалда биринчи марта иштирок этаётган бўлишига қарамай, иштирокчилар томонидан мамлакатимизга, хусусан миллий маданиятимиз, санъатимиз ва туризм салоҳиятимизга катта қизиқиш билдирилмоқда. Ўзбекистоннинг гастрономик туризм, маданият ва туризм салоҳияти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “Магнифест“ фестивалида мунтазам қатнашиш, албатта, ижобий натижа беради” – дейди айни дамда Германияда таълим олаётган ватандошимиз, Гумбольдт университети талабаси Аслиддин Бобочолов.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019