Ўзбекистон илк бор Украинага картошка экспорт қилди

16:14 29 Май 2019 Жамият
321 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистондан Украинага эртапишар картошка етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда EastFruit манбаси хабар берди.

Картошка улгуржи нархларда 15-17 гривна(57-64 цент)дан таклиф этиляпти. Юртимизда етиштирилган ушбу неъматнинг сифати яхши бўлса-да, у украин истеъмолчиларигача етиб бориши учун орадан маълум вақт ўтади. Бу эса унинг сифатига таъсир этмасдан қолмайди.

Шунинг учун айни пайтда унинг сотилиши маълум қийинчиликларни туғдирмоқда. Украинанинг ўзида етиштирилган эртапишар картошка эса йиғиб олингани заҳотиёқ харидорларга етказиб берилади. Бу эса унинг сифатини таъминлашда вақтдан ютиш имконини беради. Боз устига, нарх бўйича ҳам рақобатбардош бўлиб турибди.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, Украина бундан олдин ўзбек картошкасини ҳеч қачон импорт қилмаган, сабаби Ўзбекистоннинг ўзи картошканинг йирик асосий импортчиларидан ҳисобланади. Ўзбекистон йилига 150-300 минг тоннагача картошка сотиб олади ва мазкур кўрсаткичи билан дунёдаги энг йирик йигирмата импортчи қаторидан жой олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019