Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан қатнашади

15:31 06 Февраль 2019 Маданият
438 0

Дилшод КАРИМОВ / Халқ сўзи. Ўзбекистон делегацияси 7-15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этади.

Мазкур йирик кинематография бизнеси майдончаси “Берлинале”, яъни Берлин халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамда Европа кинобозори ўртасида эришилган келишувга кўра бу йил киномаркетнинг юзлаб стендлари орасида Ўзбекистон миллий павильони ҳам бўлади. Унда мамлакатимизнинг тажрибали ва ёш киномутахассисларидан иборат делегация қатнашиб, хорижий кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказишади.

Делегатлар жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш (копродакшн) ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга фильмлар суратга олиш учун таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилишган.

Мутахассислар кинотуризм йўналишини ривожлантириш мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайишга ёрдам беришига ишонмоқда.

Ушбу павильонни ташкил этишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Президентининг миллий киноиндустрияни ривожлантиришга доир қарорига мувофиқ ташкил этилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019