Ўзбекистон ички ишлар органлари БААдаги “Ақлли полиция участкаси” тизимини ўрганди

11:53 16 Май 2019 Жамият
427 0

Архив фото

Яқинда мамлакатимизнинг тегишли вазирликлари ва идоралари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзоларига “Ақлли полиция участкаси” тизимининг содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдиндан аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида кибержиноятчиликка қарши курашиш имкониятлари, полиция томонидан онлайн режимида ёрдам кўрсатиш учун мобиль иловалар, “Уйун” тизимининг бошқарув маркази, “Smart Police Station” фаолияти ва мобиль иловаларнинг функциялари намойиш этилди.

— Дубай полициясининг “Ақлли полиция участкаси” бизда катта таассурот қолдирди, — дейди ИИВ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси бошлиғи, полковник Файзулла Қосимов. — Шаҳар полициясининг аҳоли ва сайёҳларга кўмаклашиш учун мўлжалланган мобиль иловалари 125 турдаги давлат хизматини ўз ичига оларкан. Ушбу участкага келган фуқаро эса энг фаол 25 та сервисдан фойдалана олади.

Дубай полициясининг офицерлар клубида Тошкент шаҳрида “Ақлли полиция участкаси” тизимини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш доирасида икки томоннинг бундан кейинги ҳамкорлиги бўйича “Йўл харитаси” тақдимоти ўтказилди.

Дилмурод СОДИҚОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019