Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида икки поғона юқорилади

16:27 28 Февраль 2019 Жамият
240 0

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти 2019 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индексини эълон қилди.

Мазкур ташкилот давлат устидан ҳуқуқ устуворлиги тан олиниши ҳамда унинг барча мансабдор шахслари ва институтлари ҳисобдорлигини таъминлаш назарда тутилган принципни ривожлантириш билан шуғулланади.

Ҳуқуқий устуворлик жамият учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди, бутун дунёдаги барча ҳукуматлар ҳисобдорлигини равнақ топтиришга кўмак беради, инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон 126 давлат ичида 94, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 13 та мамлакат орасида 12-ўринни эгаллади.

Индекс тузувчиларнинг қайд этишларича, Ўзбекистонда ҳуқуқ устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган ва бу унга жаҳон рейтингида 2 поғона юқорилаш имконини берган. Унда Ўзбекистон Кот дʼИвуар, Доминикан Республикаси, Гватемала, Либерия каби 0,46 балла олган.

WJP ўз рўйхатини тузишда бир нечта омилларга таянади. Коррупциянинг йўқлиги, тартиб ва хавфсизлик, фундаментал ҳуқуқлар, фуқаролик одил судлови ва бошқалар шулар жумласидандир.

Мамлакатимиз “Тартиб ва хавфсизлик” кўрсаткичи бўйича энг яхши натижани қайд этди. Яъни Канада, Венгрия, БАА билан бир қаторда 9-ўринни эгаллади.

Энг ёмон натижа “Ҳукумат очиқлиги” индикаторида қайд этилди. Конго, Того ва Эрон билан бир қаторда 119-ўрин.

WJP бу борадаги рейтингини биринчи марта 2010 йилда чоп этганди. Индекс турли мамлакатларда ўтказилган социологик сўровлар ва экспертлик манбаларига асосланган ноёб тадқиқот ҳисобланади.

Ташкилот экспертлари ушбу давлатлардаги ҳуқуқий муҳит, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар хусусиятлари, мустақил ва дахлсиз суд мавжудлиги кабиларни тадқиқ этади. Бу йилги рўйхатдан айтиб ўтганимиздек 126 та давлат жой олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019