Ўзбекистон Ҳиндистонга ялпиз ва яна 28 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилади

01:08 13 Август 2019 Жамият
194 0

Иллюстратив фото

Яқинда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигида учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.Эргашев раҳбарлигидаги делегация ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги давлат вазири П.Рупала ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот давомида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга бўлиб ўтган давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани эътироф этилди. Ўз навбатида ташриф доирасида “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланиши ўзаро манфаатли келишувларга замин яратгани таъкидланди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистондан Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қовун, лимон, нўхат, писта, анор уруғлари, занжабил, грек ёнғоғи, ерёнғоқ, узум, ловия, ўрик, олхўри, қовун, олча, гилос, олма, шафтоли, нок, аччиқ қалампир, пиёз, сабзи, картошка, булғор қалампири, ковул, укроп, райҳон, ялпиз, петрушка, сельдерей) экспорт қилинишига рухсат олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган даврда Ҳиндистонга мамлакатимиздан 7 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти –гилос, олча, ўрик, шафтоли, олхўри, мош, майиз экспорт қилинган.

Демак, эндиликда мамлакатимиз деҳқон-фермерлари томонидан етиштирилган яна бир нечта турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилиш имконияти юзага келди.

Мулоқот давомида, шунингдек, томонлар малака ошириш ва тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Инспекция мутахассислари 2019-2020 йилларда Ҳинд диёрининг ихтисослашган муассасаларида соҳага оид замонавий билимларни ўзлаштириши бўйича дастлабки келишувга эришилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили ҳам 25 нафар ўзбекистонлик мутахассис Ҳиндистон карантин хизмати томонидан ташкил этилган ўқув семинарида муваффақиятли қатнашган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019