“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиачипталарга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

16:17 28 Ноябрь 2018 Жамият
643 0

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Байрам чегирмалари:

Индивидуал (бир киши) йўловчиларга — 30%

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли ўқув муассасалари тингловчилари, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва университетларнинг талабалари учун — 40%

Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) — 50%

Пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 50%

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун — 50%

Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар — 50%

Чекловлар белгиланган муддат давомида амалда бўлган барча ички йўналишларга қўлланилади.

Чегирмали чипталарни олиш учун тегишли ҳужжатлар билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маркази кассаси ва аэропортлардаги кассаларга мурожаат қилиш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019