Ўзбекистон флорасида мавжуд доривор ўсимликлардан қай даражада фойдаланилади?

18:10 21 Май 2019 Жамият
118 0

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда турларини кенгайтириш борасида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг ижроси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган 162 та корхонадан 90 таси дори воситалари, 61 таси тиббий буюм ва 11 таси дори воситаси ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилаётгани таъкидлаб ўтилди. Унга кўра, ишлаб чиқарилаётган 2500 дан ортиқ дори воситалари ва 199 тиббиёт буюмлари амалиётда қўллашга руҳсат этилиб, давлат рўйхатига олинган. 19 та фармацевтика корхоналарининг 100 га яқин турдаги маҳсулотлари халқаро фармацевтика бозорига, шу жумладан, АҚШ,Франция, Германия ва бошқа Европа мамлакатлари ва МДҲга экспорт қилинмоқда. Анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Давлат фармакопеяси ишлаб чиқиш юзасидан ҳам иш олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда, юртимизда ўсадиган доривор ўсимликлардан дори воситалари тайёрлашга қаратилган эътибор алоҳида эътироф этилди. Мамлакатимиз флораси 4500 турдаги ўсимликлардан иборат бўлиб, 577 турдаги доривор ўсимликлардан 100 тури тиббиёт фанида қўлланилади. Рўйхатдан ўтказилган дори воситаларидан 382 таси ўсимлик хомашёси ҳисобланади. Доривор ўсимликлар плантацияларини ривожлантириш мақсадида 11450 га ер майдонига доривор ўсимликлар экилган ва ва уларнинг қайта ишлаш бўйича ўндан ортиқ корхоналар ишга туширилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019