Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна пастлади

14:18 20 Сентябр 2018 Спорт
1472 0

Бугун Халқаро футбол иттифоқи ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона пастлади. Янгиланган рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 1245 очко тўплаган ҳолда 96-ўринда бормоқда.

Осиё минтақаси бўйича Эрон пешқадамликни сақлаб қолди – 33-ўрин. Кейинги ўринларда Австралия (43), Япония (54), Жанубий Корея (55), Саудия Арабистони (71), Сурия (74), Хитой (76), Ливан ва БАА (иккаласи 77), Уммон (85), Ироқ (89), Қирғизистон (91), Қатар (94) ва шундан сўнг Ўзбекистон (96) жойлашади. Бу орқали Ўзбекистон Осиёнинг 15-терма жамоасига айланади.

Умумий рейтингда пешқадам ўзгарди. Эндиликда Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионлари Франция билан бир хилда очко тўплаган ҳолда рейтингда қўшҳокимлик қилмоқда. Кучли ўнликдан шунингдек, Бразилия, Хорватия, Уругвай, Англия, Португалия, Швейцария, Испания ва Дания терма жамоалари ўрин эгаллаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019