Ўзбекистон Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан қандай ишларни амалга оширмоқчи?

17:27 24 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
193 0

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов Европа инвестиция банки вице-президенти Васил Худак бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Сенат биносида ташкил этилган ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг Европа инвестиция банки билан икки томонлама ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди. Хусусан, иссиқлик билан таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўзбекистоннинг Европа инвестиция банки билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки (ЕИБ) ўртасидаги Ҳадли битимга мувофиқ амалга оширилиши қайд этилди. ЕИБ давлат инфратузилмаси, энергетика ва энергия самарадорлиги, мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш каби соҳаларда давлат ва хусусий секторларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Таъкидланганидек, делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Оролбўйи ҳудудни тиклаш бўйича битим имзоланди.

Банк Марказий Осиё мамлакатларида Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш механизми доирасида лойиҳаларни молиялаштиради. Бу механизм Европа Иттифоқида қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлиги соҳасидаги лойиҳаларни, иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш лойиҳаларини ва энергия таъминоти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси ЕИБ билан ҳамкорлик қилаётган Марказий Осиёдаги тўртта давлатдан бири ҳисобланади. ЕИБ билан ҳамкорлик қилиш даврида сув таъминоти ва энергия самарадорлиги соҳасига 200 млн. евро миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида иккита молиявий битим имзоланган (2018 йил октябрь, Париж шаҳри).

Учрашув якунлари бўйича томонлар сенаторлар ва мутахассислар иштирокида молиялаштириш ва Ўзбекистон ҳудудларига илғор технологияларни жалб қилиш масалалари муҳокамасига бағишланган қўшма тадбир ўтказишга келишиб олдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019