Ўзбекистон элчиси: “Путиннинг Ўзбекистонга октябрдаги ташрифи тарихий ҳодиса бўлади”

13:50 30 Август 2018 Жамият
434 0
Архив фото

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов Спутник ахборот агентлигига берган интервьюда Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга бўлғуси ташрифи ҳақида гапириб ўтди. У Владимир Путиннинг Тошкентга октябрь ойига белгиланган давлат ташрифига тайёргарлик олдиндан бошлаб юборилганини айтди.

“Ташриф доирасида яна бир муҳим тадбир — биринчи Минтақалараро форум ўтказилади, у Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш учун майдончага айланади. “B2B” ва “B2G” форматларида қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилмоқда”, — деди у.

Ашрафхоновнинг сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишига тайёргарлик бўйича фаол ишлар олиб бориляпти. Мажлис кун тартибидаги асосий мавзу Россия президентининг октябрдаги Ўзбекистонга ташрифининг иқтисодий қисмига тайёрланишга бағишланади.

“Ҳозирданоқ айтиш мумкинки, ушбу ташриф тарихий бўлади. Жуда кенг доирадаги масалалар, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва саноат кооперацияси соҳасидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Эшитгандирсиз, Ўзбекистонда МДХАИ (Москва давлат халқаро алоқалар институти), ММФИ (Москва муҳандислик-физика институти), МПҚИ (Москва пўлат ва қотишмалар институти) филиалларини очиш режалаштирилмоқда. Ва албатта, муайян масалалар ва бизнес-лойиҳалар бўйича савдо-инвестициявий шартномалар ва битимлар имзоланади”, — деди элчи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар