Ўзбекистон Элчихонасининг ватандошлар учун янги лойиҳаси

10:37 14 Май 2019 Жамият
669 0

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари” номли мутлақо янги лойиҳани тақдим этди.

Элчихона веб-сайтида махсус бўлим очилиб, унда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий ташкилотларида юқори малакали ватандошларимиз учун мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

Жадвалда иш берувчи, фаолият соҳаси/лавозим тури, иш ҳудуди, номзодларга талаблар, таклиф қилинаётган иш ҳақи ҳамда мурожаат қилиш ёки резюме юбориш учун телефон рақамлари ҳавола этилган. Жадвалдаги маълумотлар тегишли ташкилотлардан мурожаатлар келишига қараб мунтазам равишда янгиланиб боради.

Элчихона мазкур лойиҳа ватандошларимизга ўзлари орзу қилган ишни топиш ва беқиёс Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш имконини беради, деб умид қилади.

Ўзбекистон Республикасининг
Россия Федерациясидаги Элчихонаси

Матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?