Ўзбекистон Эктор Купернинг дебют учрашувида Сурияни енга олмади

10:15 07 Сентябр 2018 Спорт
348 0
Фото: СА

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни янги бош мураббий бошчилигидаги илк ўйинини ўтказди. Унда терма жамоамизга Сурия вакиллари рақиблик қилди.

Айтиш мумкинки, Купернинг Ўзбекистон билан дастлабки ўйини муваффақиятсиз чиқди. Учрашувда Марат Бикмаев пенальтидан ҳисобни очган бўлсада, 78-дақиқада Умар ас-Сома боши билан Нестеровнинг устидан тўпни "ошириб" қўйган ҳолда берган зарбаси билан ҳисоб тенглашди. Бу натижа ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Ўйиннинг умумий хулосасига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйди. Жамоанинг ўзаро тушуниб ўйин кўрсатишида қатор нуқсонлар кўзга ташланди. Албатта бу Купернинг терма жамоа билан биринчи ўйини эканини ҳисобга олсак, келгусида бу камчиликлар бартараф этилишига умид қилсак бўлади. Ҳозирча эса даражамиз Сурияни Тошкентда мағлуб этишга ҳам етмаяпти.

Ўртоқлик ўйини
Тошкент, «Миллий» стадиони, 17800 томошабин
Ўзбекистон - Сурия - 1:1 (0:0)
Голлар:
Марат Бикмаев (62, пен) - Умар ас-Сома (78)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Сардор Собирхўжаев, 46), Отабек Шукуров, Сардор Рашидов (Элдор Шомуродов, 76), Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 68), Ҳусниддин Ғофуров (Санъат Шихов, 68), Иван Нагаев (Сардор Мирзаев, 55).
Сурия: Иброҳим Алма, Нодим Сабоғ, Абдул Малик Аланизан, Жиҳод Ал-Бавур, Умро Ал-Миданий,Маҳмуд Ал-Мавас, Умар Ас-Сома, Усома Умарий (Анас Усмон, 83), Тамир Хож Муҳаммад, Муҳаммад Усмон, Фаҳад Юсуф.
Огоҳлантиришлар: Сардор Рашидов (41) - Тамир Хож Муҳаммад (30).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар