Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Марокаш Гран-присида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди

10:34 11 Март 2019 Жамият
362 0

Кеча Марокашда ўтказилган дзюдо бўйича гран-при турнири якунланди. Токио-2020 олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа якунига етгач, барча жамоалар томонидан қўлга киритилган медаллар сарҳисоб қилинди ва унда полвонларимиз иккитадан олтин ва бронза медалларига эга чиққан ҳолда гран-при турнирида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Марокаш гран-присида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Германия терма жамоаси аъзолари қўлга киритди. Улар мусобақада худди биз каби иккита олтин медалга сазовор бўлганди, бироқ уларнинг кумуш ва бронза медаллари сони кўплиги якунда немисларга қўл келди. Германия терма жамоаси аъзолари ўз ҳисобига битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўшиб қўйишди. Кучли учликни эса иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган франциялик дзюдо усталари якунлаб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш гран-присида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг.) ҳамда Сардор Нуруллаев (-66 кг.) олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Ҳикматилло Тўраев (-73 кг.) ва Муҳаммадкарим Хуррамовлар (-100 кг.) бронза медалига эга чиқишганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019