Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

14:19 29 Июнь 2018 Маданият
639 2
Фото: Ўзбекистон Бадиий Жамоалар Ижодий бирлашмаси

«Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилган.

Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда “Туркистон” санъат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Давлат филармониясининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар