Ўзбекистон чим устида хоккей терма жамоаси тарихий натижа қайд этди

09:53 24 Декабрь 2018 Спорт
901 0

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида чим устида хоккей бўйича бўлиб ўтган мусобақада муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келдилар.

Нуфузли мусобақа Токио-2020 Олимпиадасига лицензия берувчи халқаро турнир бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир. Спортчиларимиз Афғонистон (11:0), Непал (6:1), Қозоғистон (6:2) терма жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишга эришди. 

Лаҳордаги турнирнинг барча ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказган терма жамоамиз мазкур мусобақанинг келаси йили Ҳиндистонда давом этадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу пайтгача Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон саралашнинг финал босқичида иштирок этмаганди. Бу йил терма жамоа тарихий натижа қайд этиб мазкур вазифани уддалашга муваффақ бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019