Ўзбекистон Буюк ипак йўли инновацион ралли лойиҳасини қўллаб-қувватламоқчи

17:18 27 Август 2018 Жамият
298 0

Ўзбекистон Европадан Марказий Осиё оралиғида ўтадиган инновацион ралли лойиҳасини қўллаб-қувватламоқчи. Бу ҳақида Innovation rally on Silk road Филипп Райниш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.

“Лойиҳа Буюк ипак йўли бўйлаб инновацион ралли ташкил этишни назарда тутади. Унинг доирасида 500 нафардан ортиқ мотоциклчи Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Йўналиш Европадан бошланиб Марказий Осиёгача давом этади. Колонна йўлда кетар экан, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда мотоцикл ҳайдовчилари қандайдир инновацион механизм, масалан, қуёш панеллари, ҳаво, сув тозалагичлар, смарт-агрикультура элементларини қолдиришади”, - дейилади қўмита хабарида.

Мотоцикл ҳайдовчилари бундай қурилмаларни ўзлари ўрнатиб беришади ва улар қандай ишлашини тушунтиришади. Бундан ташқари, улар мактаблар, университетларга ташриф буюриб, инновациялар бўйича маҳорат мактаблари уюштиришади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар