Ўзбекистон бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида жами 33 та медалга эга бўлди

10:28 10 Сентябр 2018 Спорт
688 0
Фото: 24.kg

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида илк бора расман иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019