Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво: энг арзон мол гўшти қаерда?

10:18 21 Ноябрь 2018 Жамият
678 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади, деб ёзади ЎзА.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 18 ноябрь ҳолатидаги нархлари билан танишинг.
Мол гўшти

26 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Мамлакат бозорларида олдинги ҳафтада кузатилганидек, 1 кг мол гўшти 26 000 сўмдан 45 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада бўлгани каби бу ҳафтада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилганди. 1 кг мол гўштининг нархи 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Энг қиммат Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 28 000 – 45 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 44 000 сўмгача

Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган.

Пойтахт бозорларида 1 кг қўй гўшти 28 000 – 40 000 минг сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг қўй гўшти нархи 28 000 – 39 000 сўм.

Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг қўй гўшти 42 000 – 44 000 сўм.

Товуқ гўшти

11 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17 000 – 20 000 сўм

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11 000 – 15 000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг товуқ гўштини ўртача 16 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Гуруч

3 000 сўмдан 14 000 сўмгача

Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашгани кузатилди.

Энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 6000 – 14 000 сўм.

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” бозори – 3000 – 9000 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10 500 сўм.

Энг қиммат нархлар “Фарҳод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12 500 сўмгача (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).

Ун

1 500 сўмдан 3 600 сўмгача

Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.

Шакар

4 100 сўмдан 5 200 сўмгача

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.

Энг арзон нарх “Фарҳод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.

Тухум

450 сўмдан 700 сўмгача

Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.

Мамлакат бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан 3 000 сўмгача

Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.

Энг арзон нарх “Юнусобод деҳқон бозори” (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.

Энг қиммат нарх – мамлакатнинг аксарият бозорларида 1 кг картошка 3000 сўмгача.

Помидор

1 500 сўмдан 9 000 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1500 сўмдан 3000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 5000 – 9000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 250 сўмдан 4 000 сўмгача

Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.

Энг арзон нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.

Мамлакат аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019