Ўзбекистон биринчи Airbus A320neo самолётини қабул қилиб олди. Унда бутун Марказий Европа бўйлаб учса бўлади

18:12 11 Март 2019 Жамият
292 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ, “Халқ сўзи Online”. Бугун Тошкент халқаро аэропортига замонавий Airbus A320neo самолёти келиб қўнди. У Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси паркида шундай русумда пайдо бўлган илк лайнердир.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мазкур самолёт Франциянинг Airbus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. У инновацион ечимлари ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқорилиги билан харидорлар эътиборини қозонган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Airbus A320neo икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчи (бизнес классда – 12 , эконом классда – 138 нафар)ни ташишга мўлжалланган. Янги самолёт CFM International компаниясининг LEAP-1A двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан ёқилғини 20 фоиз кўпроқ тежайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Иқтисодий самарадорлиги юқори авиалайнернинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 5 минг километргача узайтирилган. Бу “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизимлари, шунингдек, самолёт саҳнида ҳавони софлигини сақлаш ва тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими парвоздан ўзгача завқ олишга сабаб бўлади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Эслатиб ўтамиз, иккита Airbus A320neo самолётини етказиб бериш бўйича шартнома 2017 йилда МАК ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркни модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ имзоланган эди. Шу ойнинг охирида эса иккинчи самолётнинг келтирилиши кутилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси замонавий самолётлардан иборат авиапаркка эга. Авиаташувчининг барча қатновлари дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – “Airbus” ва “Boeing” компанияларига тегишли Boeing-757/767, Boeing -787-8 Dreamliner, Airbus A320neo ҳаво кемалари ҳамда Boeing-767-300BCF юк самолётларида амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019