Ўзбекистон Беларусга автомобиль экспорт қилмоқда, яқин орада Россияга сотишни ҳам қайта йўлга қўяди

18:26 08 Апрель 2019 Иқтисодиёт
254 0

Ўзбекистон яқин орада Россияга Ravon русумидаги автомобилларни сотишни қайта йўлга қўяди. Бу шунчаки миш-миш эмас. Сабаби, биринчидан 2019 йилнинг март ойида Росстандарт базасида Ravon R2 русумидаги транспорт воситаси маъқуллангани билан боғлиқ маълумот пайдо бўлган, иккинчидан, бизга қўшни Беларусда бундай савдолар аллақачон бошланган, деб хабар берди Россиянинг Астостат таҳлил агентлиги.

Хабарга кўра, моделлар экспорти 3 апрелдан бошланган. Бу GM Uzbekistan ўзининг нарх сиёсатини белгилаб олганини англатади. Энди тежамкор автомобилларни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа мамлакатларига чиқаришда компанияга ҳеч нарса халақит бермайди.

GM Uzbekistan йил бошидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни қўшни Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилиш бошланганини ҳам маълум қилган.

Беларусда айни пайтда Nexia R3(Chevrolet Aveo) ва Ravon R4 (Chevrolet Cobalt) таклиф этиляпти.

Аввалроқ Автостат ушбу моделлар савдоси Россияда ҳам ҳозирча (R3 учун 2019 йил июнигача, R4 учун 2019 йил октябригача) амалда эканлигини билдирганди.

Айрим маълумотларга кўра, GM Uzbekistan уларни янгилаш билан шуғулланмоқда ёки буни қилиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил баҳордан бошлаб Россияга Ravon автоуловларини етказиб бериш тўхтатилган эди.

Сабаби, Автостат маълумотларига кўра, 2018 йил биринчи чорагида дилерлар томонидан ушбу маркадаги 1,5 мингга яқин автомобиль сотилган бўлса, апрель ойида савдо деярли икки баробар тушиб кетган, йил охирига келиб эса сотилмай қолиб кетган транспорт воситалари реализация қилинган. Оқибатда ўтган йил якуни бўйича ушбу бренд остида сотилган автоуловлар сони 5,5 мингтани ташкил этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019