Ўзбекистон Бангкок мода ҳафталигида иштирок этди

18:49 01 Октябр 2020 Маданият
238 0

Жорий йил 24-30 сентябрь кунлари Бангкок шаҳридаги янги бунёд этилган “IconSiam” савдо марказида Таиланд Туризмни ривожлантириш жамғармаси томонидан анъанавий йиллик «Thai Silk Fashion Week 2020» мода ҳафталиги ташкил этилди. Унда кўргазма-ярмарка ва ипак маҳсулотларининг мода намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, қиролича Сирикит ҳомийлигида 2010 йилдан бери ўтказиб келинаётган ушбу маданий тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор 2019 йилда иштирок этган.

Тадбир давомида Бангкок шаҳридаги 27 мамлакат дипломатик ваколатхоналари томонидан хорижий мода уйлари маҳсулотлари тақдим этилди. Ўзбекистон Бош консулхонаси «Анор» модалар уйи томонидан ипакдан ишланган дизайнерлик ишларини кўргазма-ярмаркада намойиш этди. Шунингдек, ўзбек ҳунармандлари маҳсулотлари кўргазмаси, мамлакатимиз туризм салоҳиятига оид видеоматериаллар тақдимоти ва ўзбек миллий ошхонаси таомларини татиб кўриш маросими ташкил қилинди.

Таиланд туризмни ривожлантириш жамғармаси томонидан ушбу тадбирда фаол иштироки учун Ўзбекистон Бош консулхонасига миннатдорлик изҳор қилинди. Жамҳарма расмийлари 2021 йил апрель-май ойларида Ўзбекистон дизайнерлари билан ҳамкорликда мода кўргазмасини ташкил этишга тайёрлигини билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?