“Ўзбекистон баҳори” II анъанавий ижод фестивали қачон бошланади? 

17:18 09 Апрель 2019 Жамият
360 0

Ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан 2-5-май кунлари Хива шаҳрида “Ўзбекистон баҳори” II анъанавий ижод фестивали ўтказилади. Мазкур ёшлар форумига ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланди.

Ёшларни баҳорий кайфият, қайноқ ижодий муҳит ва кутилмаган совғаларни ўзида уйғунлаштирган яна бир байрам кутяпти. 

Фестивалда қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этиш мумкин:

— Назм;
— Наср;
— Драматургия;
— Журналистика
— Тасвирий санъат;
— Фотография.

Фестивалда иштирок этиш учун:

1. Ижод намуналари ( 5 тагача );

2. Паспорт нусхаси;

3. Телефон рақами тақдим этилиши керак. 

Улар 2019 йилнинг 23 апрел кунига қадар Республика ёш ижодкорлар кенгашининг қуйидаги манзилларига тақдим қилиниши лозим:

100096, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, Маъмурий ҳудуд биноси 60-уй, 6-қават.

Электрон почта : ijodfestivali@gmail.com

Телеграм : @ижодфестивали

Мурожаат учун телефон рақамлари : +998954757572, +998954757273


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019