Ўзбекистон АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади

15:59 16 Февраль 2019 Иқтисодиёт
246 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон ўзининг валюта резервлари таркибида олтиннинг улушини қисқартиради ва АҚШнинг ғазначилик облигацияларини харид қилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Reutersʼга маълум қилди.

“Жорий йилдан бошлаб, Марказий банк ўз резервларини диверсификация қилишни бошлайди ва маълум миқдорда АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади”, деди у.

Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон резервларининг тахминан ярмини олтин ташкил қилади. “Биз босқичма-босқич резервимиздаги олтин улушини камайтириб борамиз ва унга АҚШ облигацияларини қўшамиз”, деди у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019