Ўзбекистон-Америка халқаро илмий-амалий семинари иштирокчилари Самарқандда

17:55 06 Ноябрь 2019 Жамият
227 0

Айни кунларда Тошкент шаҳрида “Дин ва қонун устуворлиги” мавзуида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Америка халқаро илмий-амалий семинари иштирокчилари 6 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонларни Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Семинар иштирокчилари дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, бу ерда ибодат ва зиёратга келганлар учун яратилган шарт-шароит билан танишди. Муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳаққига тиловат қилинди.

Шундан сўнг халқаро семинар қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказда меҳмонларга ҳадисшунослик, қуръоншунослик, калом илми каби йўналишлардаги илмий тадқиқотлар, таржимонлик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Марказ музейи фондидан ўрин олган нодир экспонатлар, қўлёзма манбалар нусхалари, деворий суратлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ва Америка илмий доиралари вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Динлараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида эса АҚШ делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар жумладан, Амир Темур мақбараси, Регистон майдонини томоша қилдилар.

Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019