Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи тўйиб овқатланмаслиги очиқланди

14:42 15 Июль 2020 Жамият
557 0

Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон маълумотлари ижобий томонга ўзгарди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди. Бунга сабаб, 2019 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ФAО экспертлари билан ўтказилган семинарда Давлат статистика қўмитаси мутахассислари Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бўйича эътироз билдириб, ФAО эксперти Дориан Каламверос Наварро билан баҳс-мунозара олиб борган эди.

Натижада ФАО мутахассислари Давлат статистика қўмитаси вакилларининг келтирган аниқ исбот-далилларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, New Food Balance Sheet асосида қайта кўриб чиқди. Қайта ҳисоблаш натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 фоиз (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 фоиз (0,8 млн. киши)ни ташкил этди.

Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган «Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020» (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 фоиз (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 фоиз) ва Туркманистон (5,4 фоиз) дан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?