Ўзбекистон Афғонистонда темир йўллар қуриш учун Ҳиндистон компанияларини жалб этмоқчи

16:10 10 Апрель 2018 Иқтисодиёт
1012 0

Ўзбекистон Афғонистондаги Мозори Шариф – Ҳирот темир йўлини қуриш учун Ҳиндистон компанияларини жалб этмоқчи. Бу ҳақида “repost.uz” ахборот манбаси хабар берди.

Маълумки, Президентимизнинг 5 апрелдаги тегишли Фармони билан ўрта муддатли истиқболда асосий хорижий шериклар билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тасдиқланди.

Унда, жумладан, Ўзбекистон Ҳиндистон билан, энг аввало, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига стратегик шерикликни янги мазмун билан тўлдиришни режалаштираётгани айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон –Туркманистон – Эрон – Уммон” транспорт йўлагини қуришда биргаликда иштирок этиш, Шимол – Жануб йўлаги доирасида ҳамкорлик қилиш, Тошкентдан Калькутта ва Бангалорга тўғридан-тўғри авиарейслар очиш назарда тутилаяпти.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019