Ўзбекистон аэропорт ва вокзалларида сайёҳлар учун планшет ижараси йўлга қўйилди

18:44 09 Сентябр 2019 Жамият
141 0

Ўзбекистоннинг аэропорт ва вокзалларида чет эл фуқароларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида хизматлар сифатини ошириш, ахборот муҳитини такомиллаштириш, жумладан, сайёҳлик-ахборот пунктлари, туристик навигация тизимлари, йўналиш олиш белгилари ва бошқаларни ташкил этишга доир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Республика ҳудудидаги аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум жойларда хорижий мамлакатлар фуқаролари учун махсус планшетлар ижараси йўлга қўйилгани ҳам бунинг тасдиғидир. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Планшетлар аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида сайёҳларнинг мурожаатларига кўра берилмоқда. Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган, бу эса сайёҳларга беминнат ёрдам кўрсатиши, шубҳасиз. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда махсус сим-карталар сотуви йўлга қўйилган эди. Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган бу сим-картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, келгусида сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019