Ўзбекистон 7 ойда 21,5 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди

13:41 25 Август 2020 Жамият
203 0

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, қиймати 18,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 21,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 12,5 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 6,2 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 2,3 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.

Пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган. Айниқса, бу йил Германия, Литва ва Туркманистон давлатлари бозорларида ватанимиз сарҳадларида етиштирилган узум маҳсулоти биринчи бор сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (6,2 минг тонна), Тошкент (4,3 минг тонна), Наманган (3,1 минг тонна), Хоразм (2,1 минг тонна) ва Қашқадарё (1,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?