Ўзбекистон 36 миллион долларлик шафтоли мевасини экспорт қилди

11:44 26 Август 2020 Иқтисодиёт
339 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолати бўйича қиймати 36,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна шафтоли меваси 9 та хорижий давлатга экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 минг тоннага кўп.

Экспорт қилинган жами шафтолининг 34, 9 фоизи яъни, 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган. Бу борада Наманган 8,2 минг тонна, Тошкент 7,5 минг тонна ва Хоразм вилояти 5,5 минг тонна маҳсулот экспорти билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?