Ўзбекистон 2019 йилда 34та спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқчи

10:46 04 Январь 2019 Спорт
540 0

Ўзбекистон 2019 йилда 34 та нуфузли халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Вазирга кўра, 2019 йилда:

  • Теннис бўйича “Девис Кубоги” жаҳон чемпионати саралаш босқичи (февраль);
  • Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи (март-август);
  • Велосипед спорти (вело шоссе йўналиши) бўйича Осиё чемпионати (апрель);
  • Дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги (апрель);
  • Кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати (апрель);
  • Таэквондо ВТФ бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати (май-август);
  • Каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати (июль);
  • Улоқ кўпкари бўйича жаҳон чемпионати (август-сентябрь);
  • Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё кубоги (сентябрь-октябрь);
  • От спорти бўйича жаҳон кубоги (сентябрь-октябрь);
  • Қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи (октябрь);
  • Самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати (октябрь) ва бошқа шу каби нуфузли халқаро мусобақалар юртимизда ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019