Ўзбекистон 2019 йил сентябрдан янги таълим стандартига ўтади

11:32 25 Август 2018 Жамият
960 0
Арxив фото

2019-2020 ўқув йилидан Ўзбекистон янги таълим стандартларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жума куни Халқаро пресс клуб сессиясида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, деб ёзади Sof.uz.

Вазир замонавий мактаб ўқув дастурлари тўлалигича замон талабларига мос ҳолда кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади.

"Афсуски, амалдаги ўқув дастурлари кўпроқ болаларнинг ёд олиши учун мўлжалланган. Замонавий дунё мутлақо бошқача талабларни қўймоқда. Биз ахборот технологиялари даврида яшамоқдамиз. Агар илгари ўқитувчи ахборот маркази бўлган бўлса, бола ўзи учун керакли барча маълумотни ўқитувчидан олган бўлса, айни дамда ўқувчининг ахборот оладиган манбалари кўп - булар Интернет, телевидение ва бошқа турдаги оммавий ахборот воситалари. Шундай экан, эндиликда ўқитвчиларнинг асосий вазифаси тўғри билим олишни ўргатиш бўлиши керак", - деди Шерматов.

Таъкидланишича, айни вақтда Ўзбекистон Таълим вазирлиги ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ишни бошлаган.

"Улар бизга ўз экспертларини берган. Шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлардан ҳам мутахассисларни жалб этганмиз. Экспертлар гуруҳи таълим стандартларимизни тўлиқ қайтадан кўриб чиқишади. Кейин ушбу таълим стандартларидан дарсликлар ва дарсликларга қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилади. Таълим стандарти ўзгариши дарсликларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади", - деди вазир.

Шерматовнинг айтишича, дарсликлар масаласида “қайтадан велосипед ихтиро қилиш”нинг ҳожати йўқ.

Жаҳонда инглиз тили, математика, физика ва бошқа фанлардан жуда кўплаб яхши дарсликлар мавжуд. Уларни Ўзбекистон учун адаптация қилиш мумкин, деди Халқ таълими вазири

Шерматовнинг айтишича, янги таълим стандартларига ўтиш, бу катта меҳнат ва вақт талаб қиладиган жараён. Шу боис у босқичма-босқич амалга оширилади ва ушбу ўзгаришлар кейинги ўқув йилидан жорий этилишни бошлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019