Ўзбекистон 2018 йилнинг биринчи ярмида қанча уран экспорт қилди?

18:25 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
411 0
Фото: Спутник

Ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистондан энг кўп экспорт қилинган 20 та маҳсулот кўрсатилган инфографика тайёрланди.

Хусусан, Ўзбекистон 2018 йилнинг биринчи ярмида 1,1 млрд. долларлик газ экспорт қилди.

Бундан олдин Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобот даврида мамлакатимиздан умумий қиймати 1,2 млрд. долларлик барча турдаги энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари хорижга сотилганини маълум қилганди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойида 106 млн. долларлик электр энергияси ва 98,9 млн. долларлик табиий уран экспорт қилинган.

Бу борада иккинчи ўрин мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди – 463,2 млн. доллар.

Давлат статистика қўмитаси томонидан шу даврда умуман озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти миқдори 582,5 млн. доллар бўлгани, жумладан, 18,3 млн. доллар ғалла четга сотилгани қайд этилганди.

Қайта ишланган пахта маҳсулотлари(381 млн. доллар) учинчи ўриндан жой олди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ярим йил давомида савдо шерикларига 216,9 миллион долларлик тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, 166,1 млн. долларлик пахта толаси, 33,2 млн. долларлик трикотаж газламаси, 29,7 млн. долларлик пахта газламаси етказиб берган.

Экспорт рўйхатидан кимё маҳсулотлари(466,8 млн. доллар) ҳам ўрин олди. Полиэтилен(219,5 млн. доллар), полипропилен(21,6 млн. доллар), карбамид(21,2 млн. доллар), калийли ўғитлар(17,1 млн. доллар) ва аммиак селитраси(14,9 млн. доллар) шулар жумласидандир.

“Топ-20”дан катодли мис(147,6 млн. доллар), қора металл прокати(90,4 млн. доллар), ҳайвон териларидан чарм(34,8 млн. доллар), цементдан бошқа қурилиш материаллари(28,2 млн. доллар) ҳам жой эгаллади.

Енгил автомобиллар экспорти 15-ўринни эгаллади(22,2 млн. доллар).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар